Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

"Галатасарой" ван Дейкни сотиб олишни орзу қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Fotomac нашрининг хабарига кўра, нидерландиялик футболчининг трансферига "Галатасарой" қизиқиш билдирмоқда.

Туркия клуби футболчининг трансферини шу ёзда амалга оширишни истамоқда. "Галатасарой" президенти Дурсун Озбек ван Дейкни сотиб олишни ўзининг орзуси деб ҳисоблайди.

Виржил ван Дейк 2018 йилда "Саутгемптон"дан "Ливерпуль"га 84 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг "қизиллар" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳимоячи инглиз клуби сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ван Дейкнинг қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 21:44, 31.03.2026.
Ўқилди: 497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик