Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Шахмат тожи учун талабгорлар турнири. Синдаров сипоҳ қурбон қилиб, Прагнанандҳани мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -

FIDE томонидан ташкил этилган шахмат бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионлиги учун йўлланма берувчи талабгорлар мусобақасида бугун 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Жавоҳир Синдаров ушбу турда ҳиндистонлик кучли гроссмейстер Рамешбабу Прагнанандҳага қарши қора доналарда ўйнади. Баҳснинг 13-юришида ҳамюртимиз ўзининг Отини қурбон қилиб, рақибнинг 2 та пиёдасини уриб олиш билан бирга Рамешбабуни рокировкадан маҳрум қилди. Шундан сўнг Жавоҳир ўзи учун қулай ҳужумкор вазиятни қўлга киритди ва босимни бошлади.

Томонлар цейтнотга тушиб қолгани учун баъзи хатолар кузатила бошланди. Сўнгги қўпол хато эса Прагнанандҳа томонидан амалга оширилди. Жавоҳир дарҳол бу хато учун ҳиндистонлик шахматчи жазолади. Натижада Рамешбабу Прагнанандҳа 40-юришдан кейин таслим бўлди.



Бугунги ғалабадан кейин Синдаров 2,5 очко тўплаган ҳолда Фабиано Каруана бир бирга пешқадам бўлиб турибди. Икки шахматчи ҳисобида 1,5 очко бор.

3-турда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Рамешбабу Прагнанандҳа - Жавоҳир Синдаров - 0:1
Маттиас Блюбаум - Андрей Есипенко - 0,5:0,5
Фабиано Каруана - Вей Йи - 1:0
Хикару Накамура - Аниш Гири - 0,5:0,5

Жавоҳир Синдаров 4-турда Фабиано Каруанага қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:20, 31.03.2026.
Ўқилди: 1064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик