Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Босния устози Италия мағлуб этилганидан сўнг ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

Босния ва Герцеговина терма жамоаси бош мураббийи Сергей Барбарез Жаҳон чемпионати — 2026 йўлланмаси учун кечган «А» йўли плей-офф финалида Италия устидан қозонилган ғалабани (1:1, пенальтилар сериясида — 4:1) изоҳлади.

«Мен футболчиларимга: "Майдонга тушинг ва ўйиндан завқ олинг", деб айтдим. Мен ҳали бирор марта ўйинни бунчалик хотиржамлик билан бошлаб, бунчалик хотиржам якунламаган эдим. Биринчи бўлим бошида муаммоларимиз бор эди: ўйинимиз ташкиллаштирилмаганди, керакли позицияларни эгалламадик ва рақибни назорат қила олмадик. Шу сабабли бир нечта қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Лекин сиз кўрдингиз — биз ҳатто бир киши кам бўлиб ҳам ажойиб ҳимояланган жаҳон даражасидаги жамоага қарши ўйнаб, бошиданоқ ғалабага ишонгандик», — дея Барбарезнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирмоқда.

Тарихда илк бор Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган терма жамоа кетма-кет уч марта дунё биринчилигининг финал босқичида иштирок этмайдиган бўлди.

Киритилди: 05:32, 01.04.2026.
Ўқилди: 1006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик