Кириш Регистрация

Доннарумманинг ғазаби ва футболчиларнинг кўз ёшлари: Италиянинг ЖЧдан чиқиб кетиши драматик тус олди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган «А» йўли плей-офф финал босқичида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой берди (1:1, пенальтилар сериясида — 1:4). Шу тариқа, «Скуадра Адзурра» ўз тарихида илк бор кетма-кет учта дунё биринчилигини ўтказиб юборадиган бўлди.

Италияликлар ушбу воқеага жуда ҳиссиётли тарзда муносабат билдиришди. Кўплаб футболчилар тиз чўкиб, юзларини қўллари билан тўсганча ўз туйғуларини яширишга ҳаракат қилишди. Шунингдек, ўйиндан сўнг италияликлар дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма Босния ва Герцеговина вакилларидан бири билан жанжаллашиб кетишига сал қолди (муштлашишга чоғланди).

Ҳозирги вақтга келиб, италияликлар охирги марта 2014 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Таъкидлаш жоизки, «Скуадра Адзурра» тўрт карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Киритилди: 05:38, 01.04.2026.
Ўқилди: 2905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик