Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган «А» йўли плей-офф финал босқичида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой берди (1:1, пенальтилар сериясида — 1:4). Шу тариқа, «Скуадра Адзурра» ўз тарихида илк бор кетма-кет учта дунё биринчилигини ўтказиб юборадиган бўлди.
Ҳозирги вақтга келиб, италияликлар охирги марта 2014 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Ўшанда жамоа Коста-Рика, Уругвай ва Англия терма жамоалари жой олган гуруҳдан чиқа олмаган эди. Таъкидлаш жоизки, «Скуадра Адзурра» тўрт карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Айни дамда амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоасидир. 2022 йилги турнир финалида Аргентина миллий жамоаси Франция билан тўқнаш келган. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида эса Аргентина терма жамоаси кучлироқ чиққан эди (4:2).













