Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Луис Энрике португалиялик юлдузни "ПСЖ"да кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Fichajes нашри берган маълумотларга кўра, «ПСЖ» клуби португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Хавбекни Париж клубида кўришни шахсан Луис Энрике истамоқда. Испаниялик мутахассис Бруну Фернандеш, Витинья ва Жоау Невешдан иборат ярим ҳимоя триосини шакллантиришни режалаштирган. «Манчестер Юнайтед» парижликларнинг португалиялик футболчи трансфери бўйича берган 70 миллион евролик таклифини рад этди. «ПСЖ» учун Брунуни қўлга киритишнинг ягона йўли — эвазига Жоау Невешни бериш ёки 120 миллион евро тўлашдир.

Бруну Фернандеш 2020 йилда «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га 65 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда португалиялик футболчи Манчестер клуби сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:40, 01.04.2026.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик