Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Винисиус Бразилия терма жамоасида ўзини кўрсата олмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Реал» вингери Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоасининг Хорватияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида (3:1) гол ура олмади.

Шунга қарамай, 25 ёшли футболчи голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда у тўп билан жарима майдончасига кириб борди ва чиройли тарзда бурилиб, бир йўла учта рақибни ожиз қолдирди. Шундан сўнг Данилога тўпни етказиб берди ва у ҳеч қандай қаршиликсиз дарвозани аниқ нишонга олди.

Винисиус 67-дақиқада захирага олинди. Унинг терма жамоадаги голсиз серияси 5 та ўйинга етди — у охирги марта шу йилнинг октябрь ойида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида (5:0) рақиб дарвозасини ишғол қилган эди.

Винисиус Бразилия терма жамоаси сафида фаолияти давомида жами 47 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 08:59, 01.04.2026.
Ўқилди: 751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3956]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3524]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3476]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3070]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2821]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2820]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2633]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2458]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2450]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2181]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик