Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Педри ва Витиньяда ҳам бундай хусусият йўқ": Бьелса Вальверденинг универсаллигини юқори баҳолади

Баҳо:
+ | -

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса ярим ҳимоячи Федерико Вальверденинг кучли томонлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

27 ёшли футболчи мунтазам равишда гол уришни бошлади — унинг Мадриднинг «Реал» клуби ва миллий терма жамоа сафидаги охирги 7 та ўйинида 7 та голи бор.

«Вальверде ўз позициясидаги барча футболчилардан фарқ қилади. У ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйнай олади, ҳимоянинг ўнг қанотида тажрибага эга, сўнгги вақтларда эса ҳужум қанотида ўйнаб ҳамманинг эътиборини тортди. Одатда у ўнг қанотдан хавф солади, лекин биз унинг чап қанот бўйлаб ёриб киришларини ҳам кўрганмиз. Ҳатто Педри ва Витинья каби ўйинчилар ҳам Федедаги каби кўп қирралиликка эга эмас — айнан шу хусусият уни бошқалардан ажратиб туради. Шубҳасиз, у дунёнинг энг яхши футболчилари қаторига киради», — деди Бьелса матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни уругвайликлар Жазоир терма жамоаси билан дуранг ўйнашди (0:0).

Киритилди: 10:50, 01.04.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик