Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Мартинес: «Роналдунинг жаҳон чемпионатидаги иштироки шубҳа остида эмас»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026 арафасида Криштиану Роналдунинг истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

41 ёшли ҳужумчи жароҳати сабабли португалияликларнинг март ойидаги йиғинини ўтказиб юборди. «Ан-Наср» юлдузи февраль ойи охиридан бери майдонга тушмаётган бўлса-да, афтидан, тез орада сафга қайтади.

«Роналдунинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда — унинг жаҳон чемпионатидаги иштироки борасида ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак. Аммо у ҳам бошқа футболчиларимиз каби тенг ҳуқуқли аъзо ва қолган 60 кун ичида биз ҳар бир ўйинчининг ҳолатини синчковлик билан кузатиб борамиз. Ҳозирда шуниси аниқки, бу жароҳат Криштианунинг турнирда қатнашишига ҳеч қандай хавф туғдирмайди», — дея Мартинеснинг сўзларини келтирмоқда Al Nassr Zone.

Кеча тунда Португалия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида АҚШлик рақибларини мағлубиятга учратди (2:0).

Киритилди: 13:11, 01.04.2026.
Ўқилди: 251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик