Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Туркия терма жамоаси мураббийи ЖЧ-2026 га чиқиш борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Туркия терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла жамоанинг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида гапирди. Кеча бўлиб ўтган ҳал қилувчи плей-офф ўйинида турклар Косово терма жамоасини мағлуб этишди (1:0).

"Ҳиссиётлар уммони! Менимча, мен Туркияни йирик халқаро турнирга олиб чиққан биринчи хорижлик мураббий бўлдим. Бундан жуда фахрланаман! Футболчилар бор кучларини беришди ва вазифани бажаришди. Энди биз ажойиб йўлимизни биргаликда давом эттирамиз.

Футболда ҳамма Жаҳон чемпионатини орзу қилади. Биз бу ҳақда жамоа билан гаплашгандик. Орзуимизни амалга оширдик, биз бахтлимиз. Бу таърифлаб бўлмас даражадаги ажойиб туйғу. Жаҳон чемпионати — бу энг юқори чўққи. Ушбу воқеани биргаликда бошдан кечиришни интиқлик билан кутяпмиз. Бунга ҳамма — ходимлар, раҳбарият ўз ҳиссасини қўшди... Барчага раҳмат!" — дея Монтелланинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Киритилди: 13:56, 01.04.2026.
Ўқилди: 281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик