Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Луис де ла Фуэнте мусулмонларга қарши шиорлар айтган мухлисларни кескин танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Миср терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви (0:0) вақтида мусулмонлар шаънига айтилган ҳайқириқлар юзасидан ўз фикрини билдирди.

"Бу умумий фикр — бундай хулқ-атворни қабул қилиб бўлмайди. Биз буни бутунлай рад этамиз. Менимча, стадионда бунга тўғри муносабат билдирилди ва табло орқали огоҳлантириш берилди. Томошабинларнинг катта қисми бундай шиорларни айтганларни ҳуштаклар билан қарши олди. Ўзини бундай тутадиган одамларга футболда жой йўқ — улар ўйиндан худди ҳаётнинг бошқа соҳалари каби ўз мақсадларида фойдаланишади. Бундайлардан юз ўгириш керак", — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Ўйин Барселонада бўлиб ўтган. Учрашувнинг тахминан 20-дақиқасида мухлисларнинг бир қисми мусулмонларга қарши камситувчи шиорларни айта бошлаган. "Корнелья-Эль Прат" стадионидаги айрим томошабинлар бу ҳайқириқларга мос равишда сакраб, жўр бўлишган. Қайд этиш жоизки, Испания терма жамоасининг энг яхши футболчиларидан бири, "Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямаль мусулмон ҳисобланади.

Киритилди: 14:19, 01.04.2026.
Ўқилди: 1139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик