Италия спорт вазири Андреа Абоди мамлакат терма жамоасининг ЖЧ-2026 га чиқа олмаганига муносабат билдирди.
Женнаро Гаттузо шогирдлари ЖЧ-2026 саралаши плей-офф босқичи финалида Босния ва Герцеговина терма жамоасига имкониятни бой беришди (1:1, пенальтилар бўйича 1:4). Италияликлар кетма-кет учинчи бор жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишади.
«Италия футболи қайта қурилишга муҳтож ва бу жараён FIGC (Италия футбол федерацияси) раҳбариятидаги кадрлар алмашинувидан бошланиши керак.
Футбол — бу спорт ва ҳозиргидек ҳарбий ҳамда иқтисодий инқироз даврида унинг зиммасига ҳаддан ташқари оғир юк юкламаслик лозим. Бошқа томондан, бу шунчаки спорт эканини ҳам инкор этиб бўлмайди. Айниқса, футбол оммавий маданиятнинг бир қисми, ижтимоий ритуал ва халқаро обрў-эътибор элементига айланган Италияда. Бутун бошли болалар ва ёшлар авлоди терма жамоанинг жаҳон чемпионатидаги ўйинини кузатиш орқали келадиган ҳаяжонли туйғуларни ҳали ҳис қилмагани ҳақида ўйлаш менга маҳзунлик бағишлайди.
Мен жамоага ва унинг мураббийига кеча оқшом кўрсатган фидойилиги учун миннатдорчилик билдираман, аммо Италия футболи қайта қурилишга муҳтожлиги ва бу жараён FIGC раҳбариятининг янгиланишидан бошланиши кераклиги ҳаммага аён», — деди Абоди.













