Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

«Манчестер Юнайтед»нинг ёзги ўртоқлик ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» янги мавсумга тайёргарлик доирасида ёзда бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Қизиғи шундаки, ўйинлар Европанинг турли шаҳарларида бўлиб ўтади, деб хабар беради The Athletic.

“Қизил иблислар”нинг илк рақиби «Рексем» бўлади — мазкур учрашув 18 июль куни Ҳельсинкида ўтказилади. 24 июль куни Тронхеймда манкунианлар «Русенборг» билан куч синашади. 1 август куни эса Стокгольмда «Атлетико» (Мадрид)га қарши майдонга тушади.

8 август куни Гётеборгда «Пари Сен-Жермен»га қарши ўйин бўлиб ўтади. 12 август куни Дублинда «Лидс Юнайтед» билан баҳс режалаштирилган. 15 август куни эса Вроцлавда «Милан»га қарши учрашув ўтказилади.

Қайд этилишича, авваллари «Манчестер Юнайтед» кўп бора ёзги йиғинларни АҚШда ўтказган. Аммо бу сафар клуб мавсумолди тайёргарликни уйга яқинроқ ташкил этишга қарор қилди — бу машғулотлар учун «Каррингтон» базасида кўпроқ вақт ажратиш имконини беради. Шунингдек, тижорий қизиқишга қарамай, манкунианлар бу гал Осиёга сафар қилмайди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:41, 01.04.2026.
Ўқилди: 1609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик