Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Эрон терма жамоаси FIFA баёнотига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Эрон футбол федерацияси вице-президенти Меҳди Муҳамад Наби FIFA президенти Жанни Инфантинонинг Эрон миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.

«Биз учун энг муҳими — FIFA қоидалари ва регламентларидир. Биз ташкилотнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламиз. Ҳар бир мезбон давлат FIFA олдида мажбурият олган ва уларга амал қилиши шарт. У бизнинг ўртоқлик ўйинлари ўтказаётганимизни билгач, шахсан келди ва самарали суҳбат бўлиб ўтди», — деди функционер.

Аввалроқ Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож терма жамоа ўйинларини 2026 йилги жаҳон чемпионатида АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Шунингдек, Эронда мавжуд геосиёсий вазият туфайли терма жамоанинг ЖЧ-2026да иштирок этмаслиги эҳтимоли ҳам айтилган. АҚШ президенти Доналд Трамп эса Эрон миллий жамоасининг мусобақада қатнашишини номақбул деб ҳисоблашини билдирган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:19, 02.04.2026.
Ўқилди: 1657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик