Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

"Челси" футболчилари Энцо Фернандесдан норози

Баҳо:
+2 | -

«Челси» футболчилари жамоадоши Энцо Фернандеснинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлишмоқда. Жамоа аъзолари аргентиналик ярим ҳимоячининг қилмишлари сўнгги ойларда юзага келган қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳеч қандай ёрдам бермаяпти, деб ҳисоблашмоқда, дея хабар беради The Telegraph.

Манбанинг таъкидлашича, Фернандес кетма-кет тўртта мағлубиятдан сўнг шерикларини кескин тарзда танқид қилган ва бу бошқа футболчиларга маъқул келмаган. 25 ёшли хавбекнинг ҳаддан ташқари ҳиссиётларга берилиши айримлар томонидан ортиқча деб кўрилмоқда.

Сўнгги вақтларда Энцо Фернандеснинг «Челси»ни тарк этиши ҳақидаги хабарлар тез-тез қулоққа чалинмоқда. Transfermarkt портали томонидан 90 миллион еврога баҳоланган футболчи учун асосий даъвогар Мадриднинг «Реал» клуби бўлиб турибди.

Киритилди: 08:15, 02.04.2026.
Ўқилди: 839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик