Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Италия раҳбарияти фақат бир мураббийни орзу қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасида катта ўзгаришлар кутилмоқда: яқин орада Женнаро Гаттузонинг ўрнига янги бош мураббий тайинланиши мумкин.

«Скуадра адзурра» ўтиш ўйинларининг финалида Босния ва Герцеговина терма жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, яна Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди. Ушбу муваффақиятсизликдан сўнг Гаттузо бош мураббийлик лавозимини тарк этиши кутилмоқда. Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, Италия футбол федерацияси айни дамда «Наполи» клубида фаолият юритаётган Антонио Контенинг тайинланишини орзу қилмоқда. Шунингдек, қайтишга тайёр эканини билдирган Роберто Манчинининг келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Антонио Конте 2014 йилдан 2016 йилгача Италия терма жамоасини бошқарган, Роберто Манчини эса 2018 йилдан 2023 йилгача ушбу лавозимда ишлаган.

Киритилди: 08:42, 02.04.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик