Туриннинг «Ювентус» клубида тўп сураётган португалиялик вингер Франсишку Консейсауда Англия Премьер-лигасининг топ-клубида фаолиятини давом эттириш варианти пайдо бўлди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Ливерпуль» 23 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда. «Қизиллар» Консейсау номзодини 2025/2026 йилги мавсум якунида жамоани тарк этадиган мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб кўришмоқда.
Франсишку ўтган йилнинг ёзидан бери «кекса синьора» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Португалиялик футболчининг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.













