Кириш Регистрация

Вальверде Зидан унинг фаолиятига қандай ёрдам бергани ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "қаймоқранглилар"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Зидан — футбол афсонаси. У менга жуда кўп ёрдам берган. Футболчи маълум бир қийинчиликларга дуч келганида, уларни енгиб ўтиши қийин бўлган лаҳзалар бўлади. Зидан эса доимо вазминлик ва хотиржамлик тимсоли эди. У ўзига бўлган ишончни менга ҳам юқтира олган. Кундалик ҳаётда Зидан доим оилам ва фарзандларимнинг аҳволи билан қизиқиб турарди. Бу мени жуда хурсанд қиларди", — дея Вальверденинг сўзларини келтиради Madrid Extra.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан "Реал"ни 2016–2018 ва 2019–2021 йилларда бошқарган. Унинг қўл остида Мадрид клуби 11 та совринни, жумладан, кетма-кет учта Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 14:56, 02.04.2026.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик