Кириш Регистрация

Луис Энрике "ПСЖ"даги маоши ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ўзининг иш ҳақи борасидаги саволга жавоб берди.

«Менинг маошимми? Албатта, мен дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган мураббийлардан бириман. Бу мени тўлиқ қаноатлантиради», — деди Энрике матбуот анжуманида.

Луис Энрике 2023 йилда «ПСЖ» бошқарувини қўлга олган эди. Унинг қўл остида Париж клуби уч марта Франция Суперкубогини, икки мартадан Франция чемпионати ва Франция Кубогини қўлга киритди. Шунингдек, жамоа бир мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокда зафар қучди. Испаниялик мутахассиснинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум охиригача мўлжалланган, бироқ «ПСЖ» устоз билан янги келишув имзолашни истамоқда.

Киритилди: 17:32, 02.04.2026.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик