Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Улуғбек Бақоев: «Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Сўғдиёна" — "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда тартибли ўйин орқали бошлагандик. Барчаси яхши кетаётганди, 2:0 ҳисобида олдинда эдик.

Иккинчи бўлимда эса, балки, футболчиларнинг жисмоний ҳолати пастлик қилгандир, дуранг ўйнадик. Бу ёқимли эмас. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Энди навбатдаги учрашувга тайёрланамиз.

— «Сўғдиёна» биринчи бўлимда кўп ҳужум қилди ва катта куч йўқотди. Жамоанинг 2та гол ўтказиб юборишига ўзгаришлар ҳам сабабчи бўлмадими?

— Биринчи голни биз иккинчи бўлим бошида ўтказиб юбордик. Ўша пайтгача хеч қандай ўзгаришлар бўлмаганди. Бунда Гадоевнинг ижросини эътироф этиш лозим. Шу сабабли бир нима дейиш қийин. Иккинчи бўлимда эса бироз эътиборсизлик сабабли иккинчи голни ҳам қўйиб юбордик. Ачинарли, албатта. 2:0, шунча куч ишлатиб 2:2… Йигитлар учун ҳам афсусдаман.

— Бугун майдонга тушган 11 нафар футболчидан кейинги баҳсда қанчаси тушмаслиги мумкин? Зеро, бу ойда Суперлига жамоаларида ўйинлар кўп.

— Ротация доимо керак. Барчаси футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Кўп эътиборни машғулотларга қаратиш керак. Барча нарса бўлиши мумкин. Ўз навбатида ротасия ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 22:31, 02.04.2026.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик