Кириш Регистрация

Хамес Родригес Франция термасига қарши ўйиндан кейин шошилинч тарзда шифохонага ётқизилди

Баҳо:
+ | -

Колумбия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Франция термасига қарши ўртоқлик учрашувидан (1:3) сўнг шошилинч равишда шифохонага ётқизилди.

«Колумбия футбол федерацияси тиббий штаб ва терма жамоалар департаменти орқали жамоа сардори Хамес Родригеснинг соғлиғи ҳақида жамоатчилик ва ОАВга маълумот беради.

Миннесота штатидаги тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатилгандан сўнг маълум бўлишича, ярим ҳимоячи спортга боғлиқ бўлмаган соғлиқ муаммоси сабабли мутахассислар назорати остида бўлган. Францияга қарши ўйиндан кейинги куни унда кучли сувсизланиш аниқланган ва шу сабабли у сўнгги 72 соат давомида шифохонада профилактик кузатув ҳамда тикланиш жараёнида бўлди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу ҳолат таянч-ҳаракат тизими жароҳатлари билан боғлиқ эмас ва унинг футбол фаолиятига алоқаси йўқ. Яхшиямки, сўнгги тиббий маълумотларга кўра, футболчининг аҳволи яхшиланмоқда ва ижобий динамика кузатилмоқда», — дейилади Колумбия футбол федерацияси баёнотида.

Родригес учрашувни асосий таркибда бошлади ва 63-дақиқада алмаштирилди.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:16, 03.04.2026.
Ўқилди: 922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик