Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Францияда VAR инқилоби: Энди ҳакамлар қарорларини жонли эфирда тушунтириб беришади

Баҳо:
+ | -

Италиядан сўнг VAR тизими қарорларини жонли эфирда эълон қилиш «модаси»ни Франция ҳам қабул қилмоқда. Эътиборлиси, ушбу янгилик кечиктирилмасдан — шу дам олиш кунларидаёқ синовдан ўтказилади. Жума оқшомида бўлиб ўтадиган «ПСЖ» ва «Тулуза» ўртасидаги баҳс бу борадаги илк учрашувга айланади. Парижликлар келаси ҳафтадаги Чемпионлар лигаси ўйинлари сабабли ички чемпионат баҳсини одатдагидан эртароқ ўтказишмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ҳакамлар зарур техник жиҳозлар билан таъминланади. Янгиликдан кўзланган асосий мақсад — ҳакамлар томонидан қабул қилинаётган у ёки бу қарорларнинг шаффофлик даражасини оширишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, бироқ иккинчи ўриндаги «Ланс» билан фарқ атиги бир очкони ташкил этади. Шу билан бирга, парижликлар ҳисобида ҳали битта захира ўйини мавжуд.

Киритилди: 08:20, 03.04.2026.
Ўқилди: 470 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик