Кириш Регистрация

Тчуамени муваффақиятдан кейин мотивацияни қандай сақлаб қолиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени муваффақиятга эришгандан сўнг мотивацияни қандай сақлаб қолиш борасидаги саволга жавоб берди.

«Шахсан мен учун — ютқазишим ёки ютишимдан қатъи назар — кимнингдир мендан яхшироқ эканлигини кўришдан ёмонроқ нарса йўқ. Буни шунчаки ёмон кўраман. Мен бошқа ярим ҳимоячиларни кузатаман, бошқа футболчилар нима қилаётганига қарайман ва: "У яхши ўйнаяпти, лекин мен ундан қолишмайман", деб ўйлайман», — дея «қаймоқранглилар»нинг 26 ёшли футболчиси сўзларини келтиради Madrid Zone.

Орельен Тчуамени 2022 йилнинг ёзида «Монако»дан «қироллик клуби» сафига 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда франциялик футболчи «Реал» таркибида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва иккита голли узатма ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:42, 03.04.2026.
Ўқилди: 409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик