Кириш Регистрация

Гвардиола "Реал" ҳақидаги миш-мишлар фонида Родрининг келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Родрининг келажаги борасида фикр билдирди.

Мутахассис ҳар икки томоннинг манфаатларидан хабардор эканлигини таъкидлади. Бироқ Гвардиола футболчи жамоада қолиш-қолмаслиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб бера олмади.

«Мен клуб нимани хоҳлаётганини биламан, у нимани хоҳлаётганини ҳам биламан... Лекин кейинчалик нима бўлишини билмайман», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда «Манчестер Сити» расмий сайти.

ОАВ маълумотларига кўра, Родри ёзда «Манчестер Сити»ни «Реал»га алмаштириши мумкин. Мадридликлар ушбу трансфер имкониятларини кўриб чиқмоқдалар. «Шаҳарликлар» эса футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас. Инглиз гранди ўйинчи билан амалдаги шартномани узайтиришни кўзламоқда.

Киритилди: 18:08, 03.04.2026.
Ўқилди: 1066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик