Кириш Регистрация

Кулибали учун пойга бошланди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг «Вердер» клуби 18 ёшли марказий ҳимоячиси Карим Кулибали бир қатор хорижий клубларнинг қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар бермоқда.

Романонинг маълумотига кўра, ёш истеъдод эгаси билан шартнома имзолаш учун бошланган пойгада Англиянинг «Ньюкасл» клуби ва яна 5 та номи ошкор этилмаган Европа клублари иштирок этмоқда. Футболчи келаётган ёзда жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Кулибали жорий мавсумда барча клуб мусобақаларида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. У Бундеслига тарихида рақиб дарвозасини ишғол қилган бременликларнинг энг ёш футболчисига айланди. Transfermarkt талқинига кўра, унинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 18:20, 03.04.2026.
Ўқилди: 908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик