Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Суперлига. «Динамо» Урганчда ютқазиб қўйди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган учрашувда «Динамо» Урганчда «Хоразм» меҳмони бўлди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан ҳар икки жамоа ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилди. «Динамо» асосан қанотлар орқали — Абдураҳмонов ва Амонов иштирокида ҳужумлар уюштиришга интилди. 10-дақиқада Ҳожимирзаевнинг узатмасидан сўнг Фирдавс яхши имкониятга эга бўлди, аммо ҳимоячи Аббос Отахонов уни тўхтатди.

19-дақиқада Ҳожимирзаев деярли яккама-якка ҳолатга чиқди, лекин дарвозабон Стошич унинг зарбасини қайтарди. Орадан кўп ўтмай, 23-дақиқада «Динамо» жуда хавфли вазият яратди: Анварнинг зарбасини посбон бартараф этди, Азизбекнинг уриниши эса устунга тегиб, голга айланмади.

Мезбонлар ҳам жавобсиз қолмади. 24-дақиқада қарши ҳужумда Аҳроров «Динамо» дарвозасига хавф солди, бироқ ҳисоб очилмади. Биринчи бўлим охирига келиб, ўйин янада фаоллашди ва 44-дақиқада ҳисоб очилди — Азиз Пирмуҳаммадовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон Ягудин қайтаришда хатога йўл қўйди ва тўп дарвозага кириб кетди.

Иккинчи бўлимда «Динамо» таркибий ўзгаришлар орқали ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилди. 60-дақиқада майдонга тушган Хислат Халиловнинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди. 67-дақиқада эса Амоновнинг кучли зарбаси устун ёнидан ўтди.

Ниҳоят, 72-дақиқада меҳмонлар мақсадига эришди — захирадан тушган Тил Мавретич ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Бу гол ўйинга янада интрига қўшди.

Бироқ орадан кўп ўтмай, 75-дақиқада омад мезбонлар томонида бўлди: «Хоразм» ҳужумида тўп дарвозабон Ягудинга тегиб, дарвозага кириб кетди ва автогол қайд этилди.

Қолган дақиқаларда «Динамо» ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланди, ҳатто ҳужумни кучайтириш мақсадида ҳимоячи ўрнига қўшимча форвард туширилди. Аммо мезбонлар ҳимояси ишончли ҳаракат қилди ва ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, «Динамо» Урганчдаги ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Хоразм» - «Динамо» - 2:1
Голлар: Азиз Пирмуҳаммадов, 44 (1:0), Тил Мавретич, 72 (1:1), Равшанбек Ягудин 75, автогол (2:1)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:07, 03.04.2026.
Ўқилди: 1099 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик