Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Энрике: «Жароҳатлар йўқ»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионати доирасидаги «Тулуза»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Учрашув 3 апрель куни, 28-тур доирасида бўлиб ўтади.

«Янгиликлар жуда ижобий, чунки жароҳатланганлар йўқ. Якуний машғулотдан сўнг ҳар бир футболчининг жисмоний ва руҳий ҳолатини кўриб чиқамиз. Майдондаги дақиқалар, сафарлар, терма жамоалардаги ўйинлардан кейинги ҳиссиётлар — буларнинг барчасидан сўнг бор эътиборни «Тулуза»ни мағлуб этишга ва «Ливерпуль»га қарши иккита ўйинга тайёргарликка қаратишимиз керак.

Умид қиламанки, ҳаммаси яхши ўтади ва ўйинчилар тайёр бўлишади. Менимча, улар мавсумнинг қайси босқичида турганимизни тушунадиган даражада ақлли», — деди Энрике клуб расмий сайтига.

Шунингдек, мураббий рақиб ҳақида ҳам тўхталди:

«Тулуза» — жисмонан кучли ва жуда яхши жамоа. Статистикага кўра, улар сафарда мағлуб бўлишлари мумкин, лекин бу камдан-кам ҳолларда биттадан ортиқ тўп фарқи билан содир бўлади».

Ҳозирда «ПСЖ» 69 очко билан 1-ўринда, «Тулуза» эса 37 очко билан 9-поғонада бормоқда.

Киритилди: 20:54, 03.04.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик