Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

«Омад рақиб томонида эди» - Вадим Абрамов Урганчдаги мағлубият, хатолар, муаммолар ва вазиятдан қандай чиқиши ҳақида

Баҳо:
+ | -

Суперлига 5-тури доирасидаги «Хоразм» - «Динамо» (2:1) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун барча майдонда футбол кўрди. Менимча, «Хоразм» кучли иштиёқи эвазига ғалабага эришди, мен шундай деб ўйлайман. Афсуски, баъзида ўйин давомида барчаси сен учун қарши ишлаётгандек бўлади, чунки бундай ўйинда иккита гол ўтказадиган даражада хавф йўқ эди. Йўқ жойдан гол ўтказгач, иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирдик ва иккинчи гол учун ҳужумкорликни оширгандик. Аммо шундай гол ўтказдикки, омад рақиб томонда эди.

- Дарвозабоннинг голлардаги хатосини қандай изоҳлайсиз?
- Нима ҳам дердим, бу футбол. Дарвозабонимиз 1-голда ҳали тўпни қўлга киритмай, катта иштиёқ сабаб ҳужумни бошлаш ҳақида ўйлади, чоғи.

- «Динамо» муаммолар ичида. Яқинда чиққан қарор жамоанинг муаммоларини қай даража ечади деб ўйлайсиз?
- Билмадим, мен жамоани ўйинга тайёрлашим, машғулотларни ўтказишим керак. Бу масалани изоҳлай олмайман. Ҳозирча пул йўқ эди, ҳали ҳам йўқ. Буёғига қандай бўлади, билмайман.

- Билишимизча, «Динамо»га ойлик маошлар берилмаётганининг 5-ойи бошланган. Масалан, «Хоразм»да ойлик маошлар бўйича қарздорлик йўқ, дейишди. Апрел ойида эса жамоангизни кетма-кет яна 5та муҳим ўйин кутиб турибди. Бу ҳолатда қийин вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчиcиз?
- Жавоб бериш қийин. Майдонга чиқиб ўйнаш керак, биздан талаб этиладигани шу. Бошқа тарафдан майдонга мен эмас, футболчилар чиқади. Ҳар бир футболчининг миясида нима борлигини билмайман, кириб чиқа олмайман чунки. Ҳамманинг ўз муаммоси бор. Йигитларни имконқадар тайёрлаяпмиз, руҳлантириб, гапиряпмиз. Аммо ҳозирча барчасиз биз ўйлагандек бўлмаяпти, - деди Вадим Карленович Урганчдаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:58, 03.04.2026.
Ўқилди: 1057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик