Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета жамоа вингери Букайо Сака ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«У тез орада ўзининг энг яхши спорт формасига қайтадиган ишончим комил. Мен у билан гаплашиб олдим ва мавсум якунида ҳамма фақат охирги қисмда қилган ишларимизни эслаб қолишини айтдим. Мана шу сўнгги саккиз ҳафта ичида биз ўзимизни энг яхши томондан кўрсатишимиз керак. Айнан ҳозир вазиятга таъсир ўтказа оладиган пайт келди», — дея Артетанинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирмоқда.
Жорий мавсумда 24 ёшли Сака барча турнирларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













