Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Юрген Клопп: «Энди мураббий бўлишни хоҳламайман»

Баҳо:
+ | -

Германиялик мутахассис Юрген Клопп Мадриднинг «Реал» клуби билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги миш-мишларга қарамай, мураббийликка қайтиш ниятида эмас.

«Мен энди мураббий бўлишни хоҳламайман. Ҳеч нарсани соғинганим йўқ. 25 йил ичида кинотеатрга бор-йўғи тўрт марта борганман. Бу ташрифларнинг барчаси охирги саккиз ҳафта ичида юз берди. Бундан завқ оляпман», — дея юлдуз мураббийнинг сўзларини Transfer News Live аккаунти келтирмоқда.

Клоппнинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги иш жойи «Ливерпуль» бўлган эди. Германиялик мутахассис инглиз жамоасини 2015 йилдан 2024 йилгача бошқарган. Германия чемпионатида эса Юрген «Майнц» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларида мураббийлик қилган.

Киритилди: 13:10, 04.04.2026.
Ўқилди: 1241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик