Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Челси» «Реал»га Энцо Фернандеснинг нархини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Челси» аргентиналик футболчи борасидаги ўз позициясини ўзгартирган ва эндиликда «Реал» билан музокаралар олиб боришга тайёр. Таъкидланишича, «кўклар» ярим ҳимоячини 100 миллион еврога яқин суммага сотиб юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фернандес Мадридга кўчиб ўтишни исташи ҳақида баёнот берган эди. Ушбу сўзлари туфайли «Челси» раҳбарияти футболчини иккита ўйинга четлатиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Жорий мавсумда 25 ёшли хавбек барча турнирларда 46 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 13:52, 04.04.2026.
Ўқилди: 5359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4002]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3828]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3528]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3141]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2855]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2852]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2719]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2520]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2498]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2244]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик