Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Бунёдкор» — «Локомотив» ўйинидан кейинги жанжал сабаблари ўрганилмоқда

Баҳо:
+ | -

Суперлига 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Локомотив» учрашуви якунлангач, микст-зона яқинида икки клуб футболчилари иштирокида жанжал келиб чиқди. Унда клублардан икки нафар вакил енгил тан жароҳати олган.

Миллий гвардия вазиятга яқин эканлигидан келиб чиқиб, можаро тезда бартараф этилган. Ички ишлар органлари таянч пунктида ўтказилган суриштирувда томонлар бир-бирига нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат Комиссар томонидан баёнлаштирилган. Шундан келиб чиқиб, Лига вазиятни тўлиқ ўрганиш мақсадида Ассоциация қошидаги Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияга расмий мурожаат қилди. Айни вақтда инспекция можаро иштирокчилари билан суҳбат ўтказиб, «Бунёдкор» стадионида рўй берган ҳолатни стадион камералари тасвирлари, Комиссар билдиргиси ва албатта учрашув давомида рўй берган кичик тўқнашув ва эпизодлар ёрдамида ўрганмоқда. Ўрганиш ишлари якунлангач, инспекция ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг оқибатлари тўлиқ баёнлаштирилган материални Лигага тақдим этади.

Ўз навбатида Лига тайёр материални Тартиб-интизом қўмитасига оширади ва можаронинг ҳар қандай иштирокчиси спортчиларга хос бўлмаган ҳаракатлари учун тегишли тартибда жазоланишини таъминлайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:14, 04.04.2026.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик