Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Суперлига. «Нефтчи» бу сафар рақиб дарвозасига тўртта гол урди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турида «Нефтчи» Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлди. Учрашув фарғоналиклар учун муваффақиятли ўтиб, улар рақибни йирик — 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйин бошланиши билан майдонда кескин курашлар кузатилди. Илк дақиқаларда ҳар икки жамоа эҳтиёткор ҳаракат қилди, ҳатто мезбонлар бир неча бор хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди. Бироқ 18-дақиқада «Нефтчи» ҳисобни очди — Исмоилов ва Одилов иштирокидаги комбинациядан сўнг Зоран Марушич қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Голдан кейин ташаббус меҳмонлар томонида қолди. «Нефтчи» ўйинни назорат қилиб, қарши ҳужумларда хавфли ҳаракат қилди. Биринчи бўлим охирида, 41-дақиқада Алишеp Одилов яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 га етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам фарғоналиклар устунлигини давом эттирди. 52-дақиқада тезкор комбинация — Искандаров, Одилов ва Марушич иштирокидаги ҳужум яна гол билан якунланиб, ҳисоб йириклашди — 3:0.

Орадан кўп ўтмай, VAR орқали белгиланган пенальти вазиятида Икром Алибоев ишончли ҳаракат қилиб, жамоасининг тўртинчи голини киритди — 4:0.

Қолган дақиқаларда «Нефтчи» ўйинни тўлиқ назорат қилди. Мураббийлар бир қатор алмашинувлар амалга ошириб, ёш футболчиларга ҳам имконият беришди. Жумладан, 2007 йилда туғилган Нурмуҳаммад Абдуғаниев жамоа сафида дебют қилди.

Учрашув охирига қадар ҳисоб ўзгармади ва «Нефтчи» Навоийда ишончли ғалабага эришди — 4:0. Шу тариқа, Ислом Исмоилов жамоаси 5 та турдан кейин 15 очко билан жадвалда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси, 5-тур
4 апрель 2026 йил, Навоий. «Ёшлар» СМ стадиони
«Қизилқум» — «Нефтчи» 0:4
Голлар: Зоран Марушич, 18 (0:1), Алишер Одилов, 41 (0:2), Зоран Марушич, 52 (0:3), Икром Алибоев, 58 (0:4, пенальти)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:58, 04.04.2026.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик