Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Англия кубоги. «Челси» — «Порт Вейл» 7:0. Лондонликлар ярим финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Англия кубогининг чорак финал босқичида "Челси" ўз майдонида "Порт Вейл" клубини қабул қилди ва йирик — 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув бошланиши билан мезбонлар устунликни қўлга олди. 2-дақиқада Йоррел Хато ҳисобни очди. 25-дақиқада Жоао Педро жамоа устунлигини оширди. Биринчи бўлим охирида эса меҳмонлар ҳимоячиси Жордан Габриэль автогол муаллифига айланди — 3:0.

Иккинчи бўлимда ҳам «Челси» ҳужумларини тўхтатмади. 57-дақиқада Тосин Адарабиойо гол урди, 69-дақиқада Андрей Сантос ҳисобни йириклаштирди. 82-дақиқада Эстевао ўз номини таблога ёздирган бўлса, 90+2-дақиқада Алехандро Гарначо пенальтини аниқ амалга оширди.

Шу тариқа, «Челси» рақиб дарвозасига жавобсиз еттита гол урган ҳолда ярим финалга ишончли тарзда йўл олди.

Маълумот учун, ярим финал жуфтликлари қуръаси 5 апрель куни ўтказилади. Ушбу босқич ўйинлари 25–26 апрель кунлари бўлиб ўтади. Амалдаги ғолиб — "Кристал Пэлас", ўтган финалда "Манчестер Сити"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Англия кубоги, 1/4 финал
04 апрель 2026 йил, Лондон. «Стэмфорд Бридж» стадиони
«Челси» — «Порт Вейл» 7:0
Голлар: Йоррел Хато, 2 (1:0), Жоао Педро, 25 (2:0), Жордан Габриэль, 42 (3:0, автогол), Тосин Адарабиойо, 57 (4:0), Андрей Сантос, 69 (5:0), Эстевао, 82 (6:0), Алехандро Гарначо, 90+2 (7:0, пенальти)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:38, 04.04.2026.
Ўқилди: 1186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик