Кириш Регистрация

Рэшфорд икки ойлик танаффусдан сўнг гол урди — Флик унинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши кечган баҳсда Маркус Рэшфорд томонидан киритилган голга муносабат билдирди.

28 ёшли вингер учрашувнинг 42-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Баҳс якунида эса инглиз футболчисининг ўрнига майдонга тушган Роберт Левандовски «кўк-анорранглилар»га ғалаба келтирган голни урди — 2:1.

«Мен Рэшфорднинг ўйинидан жуда мамнунман. Бугун у ўз маҳоратини кўрсатди ва жуда муҳим голни урди. Унинг келажагига тўхталадиган бўлсам, ҳозирча бир нима дея олмайман — мавсум якунига қадар бор эътиборимизни ўйинларга қаратишимиз керак», — дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal.

Маркус Рэшфорд 31 январдан бери илк бор гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган футболчининг ушбу голи «Барселона» учун немис мутахассиси қўл остидаги 300-гол сифатида тарихга кирди.

Киритилди: 08:28, 05.04.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик