Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Реал» юлдузининг рафиқаси «Барселона» футболчисининг қизил карточкаси бекор қилинганини масхара қилди

Баҳо:
+3 | -1

«Атлетико» — «Барселона» учрашувининг иккинчи бўлими бошида баҳсли вазият юзага келди. Каталонияликлар ҳимоячиси Жерар Мартин рақибнинг оёғига бутсаларининг тиши билан қўпол равишда зарба берди ва қизил карточка олди. Бироқ ВАР аралашувидан сўнг четлатиш бекор қилиниб, огоҳлантириш (сариқ карточка) билан алмаштирилди. Мартин қўпол тўқнашувгача тўпни тепиб юборгани жазони юмшатиш учун етарли деб топилди.

Мартиннинг четлатилиши бекор қилинганига «Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверденинг рафиқаси Мина Бонино муносабат билдирди. У Мартиннинг рақиб оёғига қўпол равишда зарба бераётган лаҳзаси муҳрланган кадрни эълон қилди.

«Агар бу қизил карточка бўлмаса, стадионни ёпиб қўя қолинг», — деб ёзди Мина сурат остига ва кулаётган эмодзини қўшиб қўйди.

Маълумот учун, Федерико Вальверде шанба куни «Атлетико»га қарши кечган аввалги ўйинда олган қизил карточкаси сабабли «Реал»нинг «Мальорка» билан баҳсини (мадридликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди) ўтказиб юборди.

Киритилди: 08:53, 05.04.2026.
Ўқилди: 8238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик