Кириш Регистрация

Холанд: «Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганимиз бизни хурсанд қилмайди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоасининг 2025/2026 йилги мавсумдаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

«Биз учун мавсум унчалик барқарор кечмаяпти. «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди, бу бизни албатта хурсанд қилмайди. Аммо олдинда бизни бошқа ўйинлар кутмоқда», — дея скандинавиялик тўпурарнинг сўзларини келтирмоқда ESPN.

Сўнгги учрашувда Хосеп Гвардиола шогирдлари ўз майдонида «Ливерпуль»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу ғалаба эвазига «шаҳарликлар» Англия Кубогининг ярим финалига йўл олишди.

Премьер-лига турнир жадвалида «Манчестер Сити» иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Арсенал»дан тўққиз очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 12:16, 05.04.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик