Кириш Регистрация

«Сити» ва «Юнайтед» Андерсонни қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клублари «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон учун кураш олиб бормоқда.

Ҳар икки клуб ҳам 23 ёшли инглиз футболчиси бўлажак жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этса, унга бўлган талаб янада ошиб кетишидан хавфсирамоқда. Шу сабабли, улар келишувни имкон қадар тезроқ ҳал қилишга умид қилишмоқда, деб хабар бермоқда The Sun. Эҳтимолий трансфер қиймати тахминан 100 млн фунт стерлингни (қарийб 115 млн евро) ташкил этиши мумкин.

Аввалроқ хабар берилганидек, Андерсон учун курашда «Манчестер Сити» фаворит ҳисобланмоқда. «Қизил иблислар» эса, ўз навбатида, «ўрмончилар» юлдузига муқобил вариант сифатида «Ньюкасл» аъзоси Сандро Тоналини кўриб чиқишмоқда.

Киритилди: 12:22, 05.04.2026.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик