Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сауль ЕЧЛ финалидаги мағлубиятлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" собиқ ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес 2014 ва 2016 йиллардаги Чемпионлар Лигаси финалларида "Реал"дан учралган мағлубиятлар ҳақида гапириб берди.

Мағлубиятлар ҳақида

"Бу сиз билан бир умр қоладиган чандиқ. Мен учун гап "Реал"га ютқазишда эмас, балки айнан Чемпионлар Лигаси финалида мағлуб бўлишда эди. Одамлар кейинчалик Либертадорес Кубогидаги ғалаба бу оғирликни босимдан халос қилдими, деб сўрашади. Кимдир шундай ҳис қилиши мумкин, лекин шахсан мен учун битта ғалаба иккинчи мағлубиятни ўчириб юбормайди".

2014 йилги финалнинг сўнгги дақиқаларидаги Серхио Рамоснинг голи ва қўшимча вақтдаги мағлубият ҳақида

"Энг аламлиси — қандай ютқазганимиз. Уларнинг голи офсайддан урилган эди, кейин биз пенальтидан фойдалана олмадик ва "Реал" футболчисига қизил карточка берилиши мумкин бўлган вазият бор эди. Бу шафқатсизлик эди. Чемпионлар Лигасини ҳалигача юта олмаганимиз чуқур оғриқ беради".

Бош мураббий Диего Симеоненинг кетиш ҳақида ўйлагани ҳақида

"Унинг кетиш эҳтимоли ҳақида очиқ гапиргани ҳақиқат. У бутунлай тушкунликка тушган эди. Унга қанчалик оғир эканини тушунардим, лекин ўшанда бундай гаплар учун ноқулай вақт деб ўйлагандим. Ҳаммамиз руҳан синган эдик. Раҳбар (Симеоне) бундай гапларни айтганда жуда оғир бўлади, чунки ўша пайтда бирлашиш ва яна ҳаракат қилиш керак бўлган вақт эди", — деди ҳозирда "Фламенго" шарафини ҳимоя қилаётган Сауль.

Киритилди: 14:39, 05.04.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик