«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес А Сериянинг жорий мавсумида 26 та ўйинда 16 та гол урди.
Аргентиналик футболчи 31-тур доирасидаги «Рома»га қарши баҳснинг иккинчи дақиқасидаёқ ҳисобни очди. 52-дақиқада эса у дублни расмийлаштирди.
Лаутаро Италия чемпионатининг охирги 6 та ўйинида 6 та гол уришга муваффақ бўлди. У айни дамда А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.













