Кириш Регистрация

Роналдиньо Ламин Ямал ҳақида: «10-рақам ишончли қўлларда»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Роналдиньо «кўк-анорранглилар»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал кўрсатаётган ўйин даражаси ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Ламин ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. У бундай ёш бўлишига қарамай, ақл бовар қилмайдиган ўйин намойиш этмоқда. Ўйлайманки, 10-рақам ишончли қўлларда. «Барса» ҳамон дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб қолмоқда», — дея афсонавий бразилияликнинг сўзларини келтирмоқда Ole нашри.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ямал «Олтин тўп» сўровномасида иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Жорий мавсумда испаниялик вингер 41 та учрашувда майдонга тушди. Ламин ўз ҳисобига 21 та гол ва 15 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:00, 06.04.2026.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик