«Реал» собиқ ҳужумчиси Роналдо «Интер Майами» клубини янги стадион очилиши билан табриклади. У Мадрид клубида бирга тўп сурган жамоадоши, клуб хўжайинларидан бири инглиз Давид Бекхэмга мурожаат қилди.
«20 йил олдин сен шунчаки ўйиндан ҳам каттароқ нарсани орзу қилишга журъат этгандинг», — дея таъкидлади Роналдо ўз ижтимоий тармоқларида. Шунингдек, у собиқ жамоадоши билан фахрланишини ёзиб қолдирди. Роналдонинг фикрича, Бекхэм АҚШда футбол ривожланишининг янги даврини очишга муваффақ бўлди.
Ҳозирда «Интер Майами» МЛС чемпионати Шарқий конференцияси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Клуб амалдаги чемпион ҳисобланади. Яқинда «Интер Майами» «Остин» жамоаси билан дуранг (2:2) ўйнади.













