Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Атлетико» раҳбари Ла Лига ҳакамларини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош директори Мигель Анхель Хиль Испания Ла Лигаси 30-туридан ўрин олган жамоалар ўртасидаги учрашувда (1:2) «Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартинга кўрсатилган қизил карточканинг бекор қилинишини кескин танқид қилди.

«Ушбу кадрларни кўрганимизда ва федерация эълон қилаётган аудиоёзувларни тинглаганимизда, бу фақат уят туйғусини уйғотади. Ҳакамлар ҳам худди ўйинчилар, мураббийлар ва раҳбарлар каби ўйин пайтида хато қилиш ҳуқуқига эга, аммо майдондаги хатолар — бу шунчаки хатолар. VAR ҳаками бош ҳакам вазиятга баҳо бериб бўлганидан кейин унинг қарорига таъсир ўтказиши эса бошқа масала. VAR фақат шубҳасиз хатоларни тузатиш учун аралашиши керак, бош ҳакам ўрнига қарор қабул қилиши керак эмас.

Бир хил вазиятларда турлича қарорлар қабул қилиниши, мезонларнинг ўзгариб туриши ва биз нимага таянишни тушунмаётганимиз нормал ҳолат эмас. Бу охирги икки турда биз билан содир бўлди. Бунда мантиқ йўқ», — дея Хильнинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Учрашувнинг 46-дақиқасида каталонияликлар ҳимоячиси тўпни эгаллаб олишга ҳаракат қилаётганда, «Атлетико» ярим ҳимоячиси Тьяго Альмаданинг оёғига бутсасининг тишлари билан зарба берган эди. Ҳакам Матео Бускетс Феррер VAR’ни кўргандан сўнг, футболчи бундан олдин тўп билан ўйнаган деб топди ва аввалроқ кўрсатилган қизил карточкани бекор қилди. Кейинчалик ҳакам ва VAR ўртасидаги ушбу қарор бўйича суҳбатлар эълон қилинди.

Киритилди: 13:01, 06.04.2026.
Ўқилди: 1300 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7167]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2840]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1888]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1754]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1686]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1586]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1566]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1529]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1523]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик