Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» 53 йил ичида илк бор Англия Кубогида «Ливерпуль»ни енгди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» 1973 йилдан бери илк бор Англия Кубоги доирасида «Ливерпуль»ни мағлуб этди. «Шаҳарликлар» ушбу турнирда 1988, 2001, 2003 ва 2022 йилларда «қизиллар»га имкониятни бой беришган эди.

Шанба куни, 4 апрель куни Англия Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Баҳс Манчестердаги «Этихад» стадионида ўтказилди. Бош ҳакам сифатида Майкл Оливер (Ашингтон, Англия) ишлади. Ўйин майдон эгаларининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мусобақанинг аввалги босқичида «Манчестер Сити» «Ньюкасл Юнайтед» устидан ғалаба қозонган бўлса, «Ливерпуль» «Вулверхэмптон»ни мағлуб этган эди. Турнирнинг амалдаги ғолиби финалда «Манчестер Сити»дан (1:0) устун келган «Кристал Пэлас» жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 13:05, 06.04.2026.
Ўқилди: 590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик