Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Юсуф Фофана: «Милан»да янги босқичга кўтарилаётганим аниқ»

Баҳо:
+ | -

Қарийб 2 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилаётган франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Юсуф Фофана жорий мавсум янги чақирув ва ўзгаришлар оғушида қолмоқда. Дейлик, майдон марказида ишончли ҳаракатланиши билан танилган футболчи эндиликда ҳужумга яқиндан ёрдамлашмоқда. Юсуф L'Equipe  нашрига берган интервьюсида турли мавзуларга тўхталди: янги позицияга мослашуви, ЖЧ-2026га қаратилган умидлари ва ҳоказо…

– Жорий мавсум марказий ярим ҳимояда эмас, балки олдинроқ, яъни ҳужум ортида тўп суряпсиз. Янги позиция­га кўникиш қийин кечмадими?

– Албатта, маълум даражада қийинчилик бор, лекин бу нуқтада олдин ҳам тез-тез ўйнаганимданми, кўникиш нисбатан осон кечди. Четдан қараганда, ҳозирги вазифам бироз оддийроқдек туюлиши мумкин, аммо зиммамга катта масъулият юкланган. Негаки, илгари асосан майдон марказини назорат қилиб, ҳимоячиларга яқиндан ёрдам берган бўлсам, ҳозир нафақат рақибдан тўпни олиб қўйишим, балки ҳужум ташкил қилишда фаол иштирок этишим керак. Яна олдинги чизиқда тўғри позиция танлаш талаб этилади. Асосийси, Италия ва жаҳоннинг энг буюк клубларидан бирида янги босқичга кўтарилаётганим аниқ ва бундан бағоят хурсандман. Зотан, «Милан»га жамоавий футболчи сифатида келганман ва мураббий мендан нимани талаб қилса, шуни бажараман. Бу – ўзим танлаган йўл. Шундай экан, нолишга асос йўқ, қандайдир эътироф ёки мақтов ҳам ортиқча.

– Янги нуқтада тўп суриш таъсирида ўйинга нисбатан қарашларингиз ҳам ўзгаргандир…

– Худди шундай. Узоқ йиллар давомида футболга бир хил нуқтаи назар билан ёндашган бўлсам, ҳозир таассуротларим бутунлай бошқача. Аниқроғи, эндиликда майдондаги умумий манзарага мутлақо бошқача ракурсдан баҳо беряпман. Марказий ярим ҳимоячи сифатида тўп сурганимда, ортимда икки ҳимоячи борлигини билиб турардим ва қарамасдан ҳам, уларга тўп узатишим мумкин эди. Энди эса ҳатто тўпсиз ҳолатда деярли ҳужумчилар каби ҳаракатланаман ва креатив қарорлар чиқаришга интиламан. Қи-зиғи, авваллари ҳужумда тўғри жой танлаган шерикларимни топиб, уларни тўп билан таъминлардим, айни пайт ўзим шу нуқталарда ўйнаяпман.

– Шахсий фикрингизни билиш қизиқ: янги позицияда мавсумни нечоғли муваффақиятли ўтказяпсиз?

– Очиғи, ҳали тўлиқ қониқиш ҳосил қилмадим. Чунки ҳужум вакиллари ҳаракатлари кўпинча статистика орқали баҳоланади. Агар жорий мавсум камида 1та гол уриб, 4тадан кўп ассист қайд этганимда, бемалол бу амплуада ишончли ўйин кўрсатаётганимни айтардим. Боз устига, яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида терма жамоа мураббийлари мендан қайси нуқтада фойдаланишларини ҳозирча билмайман.

– Эндигина катта футболга қадам қўйган даврга таққосласак, миллионлар ўйи­нига ёндашувингиз ва фикрлаш доирангиз қанчалик ўзгарди?

– Албатта, бу борада ҳам сезиларли ўзгариш йўқ эмас. Тан оламан, олдин кўпроқ омадга суянардим, энди муваффақиятга эришиш ўз қўлимда эканлигини теран тушуниб етдим. Дейлик, мураббийлар кўрсатмаларини янада диққат билан тинглайман, ўйинларимни кенг таҳлил қиламан. Энг асосийси, ўзимга нисбатан талабчанликни кескин оширдим. Мен учун гап эмас, амал муҳимроқ. Ахир бизда катта имконият бор ва ундан максимал даражада фойдаланишимиз шарт. Кейинчалик хато қилишдан чўчиб, ҳаракат қилмаганингиздан афсусланишнинг фойдаси йўқ.

– Жорий йилги мундиалга борадиган Франция термаси таркибидан жой олишингизга ишонасизми?

– Албатта. ЖЧга боришни ким хоҳламайди? Лекин бунинг учун аввало, «виза» олиш керак. Франция термасида менинг позициямда тўп сурадиган кучли футболчилар кўп. Агар «Милан»да ўзимни кўрсатиб, жамоа муваффақиятига маълум даражада ҳисса қўшсам, мавсумни ҳозиргидан юқорироқ нотада якунласам, имконият бўлади, албатта. Қисқаси, барчаси ўзимга боғлиқлигига ишонаман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 09:44, 07.04.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5619]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3808]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3709]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2214]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1517]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1436]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1418]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1415]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1399]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1398]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик