Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон 0-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 0-0 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Артета: «Мен ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ғалабага ташнаман»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Спортинг»га қарши сафар ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз натижалари бизга яхши маълум бўлган рақибга қарши ўйнаймиз. Улар нималарга қодир эканлигини биламиз. Мен ҳар қачонгидан ҳам ғалабага ташнаман, жуда ҳаяжондаман ва эртанги баҳсга максимал даражада мотивланганман.

Улар ўз майдонида нималар қилишганини, ушбу Чемпионлар лигасида қандай ўйин кўрсатишганини ва қайси рақибларни мағлуб этишганини билган ҳолда, ўйин нақадар қийин кечишини тушуниб турибмиз. Айнан шунинг учун ҳам биз ушбу учрашувни интиқлик билан кутяпмиз», — деди Артета журналистларга.

Маълумот учун, «Спортинг» жорий мавсум Чемпионлар лигасида ўз майдонида ўтказилган барча бешта ўйинда ғалаба қозонган.

Киритилди: 11:58, 07.04.2026.
Ўқилди: 420 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик