«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих душанба кунги матбуот анжуманида «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан 2024 йилги тўқнашувдан сўнг ўртада «ҳисоб-китоб» бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Гап мен ва Винисиус ўртасидаги шахсий қарама-қаршиликда эмас. Биз ҳамма нарсани жамоавий тарзда, коллектив бўлиб ҳал қилмоқчимиз. "Реал" таркибида юқори маҳоратли футболчилар кўплигини биламиз. Биз уларни ҳурмат қиламиз, лекин майдонда ўз кучли томонларимизни кўрсатишимиз муҳимроқ», — деди Киммих журналистларга.













