Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг хулқ-атворини танқид қилди.
Бразилиялик футболчининг юксак маҳоратини инкор этмаган ҳолда, Маттеус уни доимий провокациялар ва тинимсиз нолишларда айблади.
«Винисиус, шубҳасиз, ажойиб футболчи, лекин у тўхтамасдан рақибларини провокация қилади. Майдонда унга нисбатан қўполроқ ўйнашса, фақат шикоят қилиш ва нолиш билан банд бўлади», — дея Маттеуснинг сўзларини келтиради Sky 90.
Ирқчилик кўринишлари — Винисиуснинг энг кўп тилга оладиган мавзуларидан бири ҳисобланади. Бразилиялик футболчи ушбу иллатга қарши ҳар доим, ўз имконияти даражасида курашишини таъкидлаб келади.
2025/2026 йилги мавсумда Винисиус 44 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.













