Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Эритрея терма жамоасининг етти нафар футболчиси Эсватини билан ўйиндан сўнг ғойиб бўлди

Баҳо:
+ | -

Африка Миллатлар Кубоги саралаши доирасидаги Эсватини билан баҳсдан сўнг (2:1 ҳисобида Эритрея ғалаба қозонган) меҳмон жамоанинг етти нафар футболчиси ғойиб бўлди. Ўйин Эсватинида бўлиб ўтган, бироқ қочиб кетган айрим футболчилар ЖАР (Жанубий Африка Республикаси) ҳудудида кўрилгани айтилмоқда, деб хабар беради BBC.

Эритрея давлат ОАВлари одатда катта тантана билан кутиб олинадиган жамоанинг қайтиши ҳақидаги вазиятга изоҳ бермаяпти. Манбага кўра, футболчиларни кутиб олиш учун тайёргарлик кўрилган, бироқ ўйинчилар йўқолгани ҳақидаги хабардан сўнг тадбир бекор қилинган.

Эритрея Спорт ва маданият комиссияси вакили ижтимоий тармоқларда жамоанинг баъзи аъзолари ва ходимлари Мисрда бўлиб тургани акс этган суратларни жойлаштирди. Қайд этилишича, Қоҳирадаги Эритрея элчихонаси ва маҳаллий жамоатчилик улар учун қабул ташкил қилган. Футболчилар ватанга қайтиш йўлида Қоҳирада тўхтаб ўтишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари Эритрея ҳукуматининг ҳаракатларини ўта репрессив деб таърифлайди, гарчи расмий ҳукумат бу айбловларни инкор этса-да. Сўнгги 20 йил ичида Эритрея терма жамоаси аъзолари ёки бутун таркибнинг хориждаги ўйинлардан сўнг қочиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда:

2019 йил: Угандадаги мусобақадан сўнг U20 терма жамоасининг 7 нафар ўйинчиси ғойиб бўлган.

2015 йил: Ботсванадаги ўйиндан сўнг асосий таркибнинг 10 нафар футболчиси уйга қайтишдан бош тортган.

Икки йил аввал: Угандада жамоанинг 15 нафар футболчиси ва шифокорига бошпана берилган.

2009 йил: Кениядаги мусобақадан сўнг мураббий ва бир нафар расмий шахсдан ташқари бутун жамоа уйга қайтмаган.

Киритилди: 14:28, 07.04.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7145]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5176]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3134]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2902]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2876]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2159]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2126]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1436]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1316]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1185]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик