Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Аллегри: «ЕЧЛга йўл олиш учун ҳали кўп ишлашимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 31-турида «Наполи»га қарши кечган баҳсдаги (0:1) мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу ўйинда голли вазиятлар кам бўлди, шунинг учун биргина эпизод ҳамма нарсани ўзгартириб юбориши мумкинлигини билардик. «Наполи» ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Ҳимоямиз ўз ўрнида эди, аммо барибир гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ҳужумларни тезроқ якунлашимиз керак эди, лекин биз сусткашликка йўл қўйдик ва уларга прессинг қилиш имконини бердик.

Менимча, Нкунку ва Фюллькруг яхши ўйин ўтказишди. Нкунку жамоа учун ишлади, унда бир нечта имкониятлар бўлди. Унга ўхшаган футболчилар ҳеч бўлмаганда битта вазиятни голга айлантириши лозим эди.

Рақиб ярим майдонида уч ёки тўрт марта тўпни олиб қўйдик, бироқ аниқ бўлмаган паслар бердик — бундай вазиятларда аниқлик жуда муҳим. Ўйинимизни албатта яхшилашимиз зарур. Асосий мақсадимиз бўлган Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш учун ҳали анча меҳнат қилишимиз керак», — дея Аллегрининг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Ушбу учрашувдан сўнг «Наполи» 31 турдан кейин 65 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Милан» эса 63 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Киритилди: 14:36, 07.04.2026.
Ўқилди: 229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7145]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5176]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3134]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2902]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2876]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2159]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2126]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1436]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1316]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1185]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик